Тошкентда Атроф муҳит ва иқлим ўзгаришини бошқариш бўйича ишчи гуруҳининг учрашуви бошланмоқда
Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – Эргага, 8 июлда Тошкентда ЕИ-Марказий Осиё платформасида амал қилувчи Атроф муҳит ва иқлим ўзгаришини бошқариш бўйича ишчи гуруҳининг учрашуви бошланмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Учрашув давомида ҳудудда Марказий Осиё мамлакатлари интилишларига жавоб берувчи янада экологик ижтимоий барқарор тараққиётни таъминлаш бўйича амалий чоралар ишлаб чиқилади. Шунингдек, иштирокчилар табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш масалаларини ҳам муҳокама қиладилар”, – деб таъкидлашди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегациясида.
Учрашувда Марказий Осиё мамлакатлари атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва сув ресурсларини бошқариш органлари, ташқи ишлар вазирликлари, ҳудудий ва халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти, шунингдек, ЕИ ва унга аъзо мамлакатлар вакиллари қатнашадилар.
Эслатиб ўтмизки, Атроф муҳит ва иқлим ўзгаришини бошқариш бўйича ЕИ-Марказий Осиё платформаси экология ва сув ресурслари соҳасида “ЕИ Марказий Осиё бўйича стратегияси”ни амалга оширишни таъминлайди.