Тошкентда Ҳавфли материаллар билан ишлаш бўйича минтақавий марказ ишга тушди

Дата: 11:33, 20-07-2015.

Тошкент. 20 июл. ЎзТАГ – Тошкентда Марказий Осиё бўйича Кимё, биологик, радиологик ва ядро материаллари билан боғлиқ ҳавфларни камайтириш бўйича илғор тажрибалар минтақавий маркази ишга тушди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тадбир Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилиб, Европа комиссиясининг Бирлашган тадқиқотлар маркази ва БМТ Жиноятчилик ва одил судлов масалалари бўйича Минтақалараро илмий-тадқиқот институти глобал ташаббусининг бир қисмидир. У жиноий, авариявий ва табиий характердаги кимёвий, биологик, радиологик ва ядро ҳавфларини янада мукамал ва мувофиқлашган сиёсатни олиб бориш йўли билан камайтиришга қаратилган”, – деб таъкидлашди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегациясида.

Марказий Осиёда Ўзбекистондан ташқари ташаббусга Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистон қўшилган. Ҳозирда ҳудудда ташаббус доирасида саккиз минтақавий лойиҳалар амалга оширилди ва ҳамкор мамлакатлар айни пайтда ҳар бир мамлакат учун ўзига хос бўлган Миллий ҳаракатлар режалари устида ишламоқдалар.

Ҳудудий котибиятлар мамлакатлар ўртасида тегишли ҳамкорлик ва мувофиқлаштиришни таъминлашда муҳим рол ўйнайдилар. Бундан ташқари, ҳар олти ойда Минтақавий марказ барча Миллий марказлар учун “доира суҳбати” уюштиради. Бу ерда лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашинилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: