Тошкентда автобуслар учун электрон йўл карталарининг савдоси бошланди

Дата: 15:29, 25-06-2018.

Тошкент. 25 июн. ЎзТАГ – 23 июнда Тошкентда ер усти жамоат транспорти (автобуслар) учун электрон карта шаклидаги йўл карталарининг савдоси бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тошшаҳартрансхизмат” компаниясидан хабар беришларича, карталардан 1 июлдан бошлаб фойдаланиш мумкин бўлади. Уларни одатий йўл чипталари ва жетонлар сотув нуқталаридан харид қилиш мумкин.

Қўшимча қиламизки, лойиҳа автобусларни валидаторлар билан таъминлашни кўзда тутади. Йўловчи йўл ҳақини тўлаши учун пластик картани қурилмага тегизиши лозим бўлади. Қурилма 0,3 сония давомида тўловни қабул қилади.

Янги тизим автобус қатновининг шаффофлиги ва ҳаракат доимийлигини таъминлаши керак. Ҳайдовчидан тушумни топшириш масаласи олиб ташланади.

Сурат манбаи: http://darakchi.uz/ru/33876

Янгилик билан ўртоқлашиш: