Тошкентда автобусларда бепул интернет тақдим этиш бўйича лойиҳа янгидан йўлга қўйилди
Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – “Тошшахартрансхизмат” ва Uzmobile компаниялари шаҳар автобусларида 4G технологияси бўйича интернетга Wi-Fi орқали симсиз уланиш имконияти тақдим этиш лойиҳасини яна йўлга қўйди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Энди йўловчилар автобусларнинг эшигига Wi-Fi Bus ёрлиғи ёпиштирилган жамоат транспортларида 4G технологияси бўйича интернетга Wi-Fi орқали симсиз уланиш имкониятидан фойдаланишлари мумкин”, - деб таъкидлашди “Тошшахартрансхизмат”да.
Яқин бир ҳафта ичида Wi-Fi орқали интернетга симсиз уланиш технологияси №10, 14, 24, 28, 51 ва 95- автобус йўналишларда ишга тушади.
“Тошшаҳартрансхизмат” йил давомида кўпчилик автобусларни Wi-Fi билан жиҳозлашни режалаштирмоқда.