Тошкентда автомобил олиб қочганликда гумон қилинаётган шахс ушланди
Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – Тошкентда автомобил олиб қочганликда гумон қилинаётган шахс ушланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига маҳаллий фуқародан ВАЗ-2102 русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар келиб тушган. Ички ишлар органлари ходимларининг аниқлашларича, автомобил аризачи томонидан Учтепа туманида уйи олдида қаровсиз қолдирилгани маълум бўлган”, - дейилади республика ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс 23 ёшли фуқаро эканлиги аниқланиб, қўлга олингани таъкидланмоқда.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.