Тошкентда ҳайиқий япон сакеси тақдим қилинди
Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – Тошкентда япон сакесини тайёрлаш анъаналари ва унинг турларига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбек рестораторларини саке анъаналари билан таништириш мақсадида япониядан саке ишлаб чиқарувчи компаниялар вакиллари тақдим қилинди.
Иштирокчилар олдида чиқиш қилган Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Фумихико Като Тошкентда япон ошхонасига катта қизиқиш борлигини таъкидлади. Шу сабабли ўзбекистонликлар ҳақиқий сакени тайёрлаш анъаналари билан танишишлар лозим, деди элчи.
Меҳмонларни саке тайёрлаш анъаналари билан Токиодаги “Саке Самурай” компанияси менеджери Кейсуке Ириэ ва Киотодаги энг қадимий саке ишлаб чиқарувчи заводлардан бўлган “Масуда Токуби Щетэн” компанияси президенти Токуби Масудалар таништирдилар.
Эслатиб ўтамизки, Японияда гуруч эрамиздан аввалги 2500 йилдан бери етиштирилади. 300-йилдан бошлаб эса ушбу мамлакатда саке тайёрланади. Бугунда саке тайёрлаш ишлари япон қонунчилиги томонидан тартибга солинади.