Тошкентда ҳайрия ярмаркаси бўлиб ўтади
Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – 17 майда Тошкентда имконияти чекланган болалар ва ёшлар ижодий ишларининг 13-ҳайрия ярмаркаси ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ҳайрия ярмаркасида имконияти чекланган болаларга ёрдам беришга қаратилган дастурларни амалга ошираётган 18 ташкилот қатнашади. Тадбир давомида йиғилган барча
маблағлар иштирокчи ташкилотларга болаларнинг ижодий қобилиятларини янада ривожлантиришга сарфлаш учун берилади”, - деб таъкидлашди тадбир ташкилий қўмитасида.