Тошкентда бўлиб ўтадиган давлат раҳбарларининг II Консультатив учрашувида Қозоғистоннинг иштироки муҳокама қилинди

Дата: 15:52, 15-03-2019.

Тошкент. 15 март. ЎзТАГ - Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ва Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари Женис Қосимбек Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг II Консультатив кенгаши йиғилишида Қозоғистоннинг иштирокини муҳокама қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Учрашув Тошкентдаги халқаро аэропортда 14 март куни бўлиб ўтди.

"Тошкентда МО давлатлари раҳбарларининг келгусидаги II Консультатив маслаҳат кенгашининг амалий жиҳатлари ва Қозоғистон делегациясининг қўшилиш масалалари юзасидан фикр алмашилди", - дейилади ташқи сиёсий бошқарма хабарида.

Шунингдек, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Сурат манбаи: review.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: