Тошкентда бўлиб ўтган бўш иш ўринлари ярмаркаси мутахассисларга, ОЎЮ битирувчиларига, талабаларга ва ўқувчиларга иш топишда ёрдамлашди

Дата: 15:00, 03-06-2014.

Тошкент. 3 июнь. ЎзТАГ – Тошкентда ўтказилган Алоқа, ахборотлашириш ва телекоммуникация технологиялари соҳаси мутахассислари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси мутахассисларга, ОЎЮ битирувчиларига, талабаларга ва ўқувчиларга иш топишда ёрдамлашди, дея хабар бераи Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасидан хабар қилишларича, ярмаркада бошқалар қаторида давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органларининг АКТ ихтисослашган бўлинмаларидаги бўш иш ўринлари ҳам тақдим қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси бўлинмаларидаги раҳбарлик лавозимлари ва мутахассисликларида ишлашни истаганлар ҳам ўз номзодларини кўрсатдилар. Бу, Ўзбекистонда АКТ бўйича махсус бўлинмаларини мутахассислар билан таъминлаш мақсадида номзодлар тўғрисида мунтазам маълумотлар базаси шакллантирилаётганлиги билан боғлиқ.
Бундан ташқари, ярмаркада алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритувчи 40 дан зиёд корхоналар, шунингдек давлат органлари мавжуд иш ўринлари тўғрисида маълумотлар билан қатнашдилар.
Ярмаркада иш изловчи сифатида нафақат битирувчи-талабалар, балки мамлакатимиздаги АКТ-мутахассислари тайёрловчи касб-ҳунар коллежлари ва лицейлари ўқувчилари ҳам иштирок этдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: