Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон президенти ва Қозоғистон бош вазири нима ҳақида сўз юритдилар

Дата: 10:26, 24-06-2019.

Тошкент. 24 июнь. ЎзТАГ - 21 июнь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга етиб келган Қозоғистон бош вазири Асқар Маминни қабул қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Учрашувда икки қардош давлат раҳбарлари даражасидаги мунтазам учрашувлар ва ишончли мулоқот икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, аниқ амалий мазмун билан бойитиш имконини бераётгани таъкидланди", – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Ҳукуматлараро комиссия мажлиси ҳукумат раҳбарлари даражасида илк маротаба савдо, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, туризм ҳамда бошқа йўналишларда истиқболли лойиҳаларни илгари суришнинг самарали механизми ҳисобланади.

Бундан ташқари, минтақалараро алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, шу жумладан, Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида қўшма тадбирларни ўтказиш масалаларига эътибор қаратилди.

А. Мамин кўп қиррали шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва олий даражадаги келишувларни амалга ошириш тарафдори эканини яна бир бор таъкидлади.

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: