Тошкентда бўш иш жойлари ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

Дата: 17:42, 03-03-2016.

Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – 3-4 мартда Тошкентдаги Ёшлар ижодиёти марказида ихтисослашган бўш иш жойлари ярмаркаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Меҳнат вазирлигидан маълум қилишларича, ярмарка ёшлар, вақтинчалик ишсизлар, муҳожирларга ишга жойлашишда, ўз бизнесини бошлашда кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган.

Ихтисослашган ярмаркада 350 корхона ва ташкилот вакиллари иштирок этиб, 5 мингдан зиёд бўш иш жойларини тақдим қилмоқдалар. Ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлганлар учун тижорат банкларининг 60 ортиқ бўлимлари жалб қилинди.

Икки кун орасида ярмаркага 5 мингдан зиёд киши ташриф буюриши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: