Тошкентда баҳорда қор ёғди

Дата: 14:03, 11-03-2015.

Тошкент. 11 март. ЎзТАГ – Тошкентда баҳор фаслида қор ёғди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қор 10 март куни ярим кечадан кейин соат эрталаб 3-4ларда бошланди. Уйғонганимизда ҳамма ерни 10-12 см қалинлигида қор қоплаган эди. Қор ёғишда давом этди, лекин тушга яқин сийраклашди. Соат 14.00 атрофида ёғишдан тўхтади. Деярли 15 см ёки ундан кўпроқ ёғди. Ҳаво совуқ бўлмагани сабабли эрий бошлади. Барибир ҳамма ер – дарахтлар, бино ва томлар қорга бурканиб бўлган эди. Кечга бориб қорнинг бир қисми эриб кетди. Совуқ тушди. 11 март эрталабга келиб, деярли бутунлай эриб бўлди, ҳозир қор қолдиқлари эриб тугаяпти”, - деб маълум қилмоқда ЎзТАГ мухбири.

Facebookдаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари Қамчиқ довонида (Ўзбекистон шарқида жойлашган тоғ довони) йўл белгилари зўрға кўринаётганидан норозилик билдирдилар. “Белгилар хира кўринаяпти, уларни қандай шу ҳолда жойлаштириш мумкин?”, - дейилади уларнинг изоҳларида.

Бундан ташқари, Ўзгидромет маълумотларига кўра бугун соат эрталаб 5.00да Қарши, Самарқанд, Жиззах, Гулистонда қор ёғаётган бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: