Тошкентда “Баҳорий вернисаж” кўргазмаси очилди

Дата: 15:53, 09-03-2018.

Тошкент. 9 март. ЎзТАГ – Тошкентда “Баҳорий вернисаж” кўргазмаси очилди, унда маҳаллий рассомларнинг асарлари намойиш этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу тадбир ҳар йили 8 мартда Ўзбекистон Бадиий кўргазмалар дирекцияси тарафидан ташкил этилади.

Бадиий академия маълумотларига кўра, жорий йилда кўргазмадан тасвирий санъат, графика ва ҳайкалтарашликка доир 100 атрофида асарлар намойиш этилмоқда.

Академиянинг Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистоннинг таниқли рассомлари Римма Гаглоева, Вера Нечаева, Искра Шин, Дилора Мамедова, Оксана Залевская, Нодира Орипова, Татьяна Фадеева, Марина Бородина, Людвига Нестеровичларнинг ишлари билан танишиш мумкин.

Вернисаж доирасида К.Бехзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти талабаларининг ишлари ҳам намойиш қилинмоқда.

Кўргазма 14 мартгача давом этади.

Сурат манбаи: http://www.kultura.uz/view_3_r_6549.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: