Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг босқичи бўлиб ўтади

Дата: 15:19, 18-04-2017.

Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – Пойтахтдаги Гимнастика саройида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг босқичи ва бадиий гимнастика бўйича Happy Caravan Халқаро турнири бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг баҳорги босқичи Тошкентда 21-23 апрелда ўтказилади. Гимнастика саройида 90 ортиқ бадиий гимнастика усталари биринчилик учун беллашадилар”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Гимнастика федерациясида.

Жаҳон кубоги босқичи сериялари дунёнинг турли давлатларида ўтказилади ва Олимпиа ўйинлари йўлланмасини олиш учун мажбурий ҳисобланади. 2017 йилда турнир Пессаро (Италия), Тошкент (Ўзбекистон), Баку (Озарбайжон) ва Софияда (Болгария) бўлиб ўтади.

18-19 апрелда Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Happy Caravan Халқаро турнири ҳам ташкил этилади. Унда дунёнинг 10 мамлакатидан 60 зиёд гимнастикачи қизлар қатнашади.

Маълумот ўрнида, Happy Caravan турнири иштирокчиларнинг малакасини оширишга қаратилган муҳим мусобақалардан бири ҳисобланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: