Тошкентда бепул Wi-Fi тармоғи бўлган автобуслар пайдо бўлди
Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – Тошкентда илк маротаба бепул Wi-Fi тармоғи бўлган автобуслар пайдо бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бунга доир маълумотлар интернетдаги таниқли Потребитель.уз саҳифасида эълон қилинди.
Бу ердаги маълумотларга кўра, ҳозирча ушбу хизматдан ТТЗ ва Шимолий вокзал ўртасида қатновчи 14-автобус маршрути йўловчилари фойдаланишлари мумкин.
Хабарларда айтилишича, автобуслардаги интернет тезлиги юқори даражада.