Тошкентда биометрик паспортлар бериш вақтинчалик тўхтатилди

Дата: 18:37, 16-11-2016.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – Тошкент шаҳрининг барча туманлари паспорт берувчи бўлимлари биометрик паспортлар бериш ишларини вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақида Nuz.uz мухбирига ИИВ матбуот хизмати раҳбари маълум қилган.

Вазирлик матбуот котиби Зикирилло Нематовга кўра, бунга сабаб бир ой давомида биопаспортни тайёрлаш ускуналари профилактикаси ўтказилишидир. Профилактика ишлари шаҳарнинг барча туманларида олиб борилади ва 11 декабрда якунланади.

Шаҳар фуқаролари 12 декабрдан эътиборан паспорт масаласида туман бўлимларига шахсини тасдиқловчи хужжатларни расмийлаштириш учун яна мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: