Тошкентда бир ҳафта ичида 18902 та ЙҲҚ бузилганлиги қайд этилган
Тошкент. 19 июнь. ЎзТАГ – Тошкентда бир ҳафта ичида 18902 та йўл ҳаракати қоидаларининг бузилганлиги қайд этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“10-16 июнь кунлари Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан 18902 та ЙҲҚ бузилганлиги эълон қилинди, шундан 3420 таси қўпол", - дейилади хабарда.
Таъкидланганидек, спиртли ичимликлар истеъмол қилинган 69 та, светофорининг тақиқланган белгисига беписандлик 192 та, талаб қилинган ҳужжатларсиз 412 та, қувиб ўтишда 1004 та, ЙҲХБ ходимларига бўйсунмаслик 37 та,телефондан фойдаланиш 102 та, рухсат берилмасдан қилинган тонировка 25 та, рақамни ўзгартириш ёки бегона давлат рақами 3 та, тротуарлар ва пиёдалар йўлларида автомобилни бошқариш 234 та, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш 1708 та, кичик тўқнашувлар (ЙТҲ) 571 ва пиёдалар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш-бўйича 996 та ҳолат аниқланди.
Сурат манбаи: versiya.info