Тошкентда бир ҳафта ичида 21 мингга яқин йўл ҳаракати қоидалари бузилган

Дата: 14:36, 16-04-2019.

Тошкент. 16 апрель. ЎзТАГ – Тошкент шаҳрида бир ҳафта ичида 21 мингга яқин йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“8 апрелдан 14 апрелгача пойтахт йўлларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) йўл-патрул хизмати (ЙПХ) инспекторлари томонидан 20953 та ҳайдовчилар ва пиёдалар томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги аниқланди, шундан 4628 таси қўпол тарзда бузилган”, - дейилади Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

 Илгари қайд этилганидек, 62 ҳолат маст ҳайдовчи билан боғлиқ, 275 таси светофорнинг тақиқловчи белгисидаги эътиборсизлик билан, 342 таси талаб қилинадиган ҳужжатларсиз йўлга чиқиш, 1237 та қувиб ўтиш қоидаларини бузган ҳолда, 31 таси ЙХҲБ ходимларининг талабларига бўйсунмаслик билан боғлиқ, 167 таси мобил телефондан фойдаланган ҳолда, 280 таси рухсатсиз тонировка билан, 14 таси фавқулодда авария ҳолатларини келтириб чиқарувчи гуруҳий ҳаракатлар билан, 254 таси пиёдалар йўлларида ҳаракатланиш билан, 13 таси стандартдаги ёритгич ускуналарини ўзгартириш билан ва 603 та кичик тўқнашувлар (ЙҲҚ) билан бузилган.

Сурат манбаи: intex-press.by

Янгилик билан ўртоқлашиш: