Тошкентда бир ҳафта ичида ЙҲҚнинг қарийб 16 мингта қоидабузарлиги аниқланди

Дата: 16:15, 16-10-2019.

Тошкент. 16 октябрь. ЎзТАГ - Тошкентда бир ҳафта ичида йўл ҳаракати қоидаларининг қарийб 16 минг қоидабузарлиги аниқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йил 7-13 октябрь кунлари Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) йўл-патрул хизмати инспекторлари томонидан 15840 та қоидабузарлик аниқланди, шундан 3885 таси қўпол", – дейилади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, сўнгги бир ҳафтанинг ўзида иккита давлат автомобил рақамини бекитиш ва 25 та ЙПХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик ҳолатлари қайд этилди.

Сурат манбаи: intex-press.by

Янгилик билан ўртоқлашиш: