Тошкентда бир гуруҳ хорижликларга ҳужум қилинди

Дата: 09:36, 24-10-2017.

Тошкент. 24 октябр. ЎзТАГ – 22 октябрда Тошкентда Бангладешнинг уч фуқаросига талончилик ҳужуми содир этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Дилдора Рустамова, Фарход Жомалов ва уч нафар номаълум шахслар босқинчилик йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида Чилонзор тумани, Қизил шарқ мавзесида уч нафар Бангладеш Халқ Республикаси фуқароларига ҳужум қилиб, пичоқ билан қўрқитиб, уларга тегишли бўлган жами бахоси $4,4 минг бўлган мол- мулклари, шунингдек $700 ва 500 минг сўм миқдоридаги пулларини эгаллаб олиб, жиноят жойидан яширинганлар”, - деб таъкидлашди ИИББ матбуот хизматида. 

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “б,в” банди (босқинчилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, анча миқдордаги ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: