Тошкентда бир кеча кундузда 13 ёнғин содир бўлди

Дата: 17:59, 19-06-2017.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – Тошкентда бир кеча кундузда 13 ёнғин содир бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) пойтахт ички ишлар бош бошқармасига асосланган ҳолда.

“17 июнда Тошкент шаҳри ҳудудида 13 ёнғин содир бўлди. Ёнғинларнинг умумий майдони 1558 кв. м. ташкил этди. Бундан 1 турар жой тармоғида (10 кв. м), 1 корхонада (3 кв. м), 2 гараж боксларида (20 кв. м) содир бўлди. 9 ёнғинга қуруқ шох ва ўтларнинг ёниши сабаб бўлди (1525 кв. м)”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ёнғинлар натижасида жабрланган ва қурбон бўлганлар йўқ.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: