Тошкентда бир квадрат метр турар жойнинг нархи Тожикистон ва Қирғизистондагига қараганда юқори
Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Тошкентда бир квадрат метр турар жойнинг нархи Тожикистон ва Қирғизистондагига қараганда юқори, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ENT.TJ портали маълумотларига кўра, Ўзбекистон пойтахтида ушбу кўрсаткич бир квадрат метрига $791дан $1800гачани ташкил этади. Бу нисбат Душанбеда квадрат метрига $472дан $868гача, Бишкекда $550дан $1500гачага тенг.
Қозоғистон шаҳарларидаги турар жой Тошкентдагига нисбатан қиммат. Бу кўрсаткич Алматида $1195дан $1927гача, Астанада $1120дан $1877гача, Туркменистоннинг Ашхабодида $1500дан $2750гача, Россиянинг Москвасида $2785-$3034га тенг.