Тошкентда “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида халқаро конференция бўлиб ўтади
Тошкент. 14 май. ЎзТАГ – Жорий йил 14 май куни Тошкентда “Ўзбекистон ва Хитой: “Бир макон, бир йўл” ташаббусини ҳамкорликда амалга ошириш истиқболлари” мавзусида халқаро конференция ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Шанхай ижтимоий фанлар академияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда”, - дейилади Ўзбекистон ҳукумати порталидаги хабарда.
Тадбирда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги икки томонлама муносабатларни “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Конференция ишида Хитойнинг етакчи тадқиқот марказлари экспертлари, хорижий дипломатик муассасалар раҳбарлари, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этадилар.
Сурат манбаи: https://ca-news.org/news:1447786