Тошкентда бирданига икки қишлоқ хўжалик техникаси кўргазмалари бўлиб ўтади
Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – 31 майдан бошлаб Тошкентда бирданига икки қишлоқ хўжалик техникаси кўргазмалари ишлай бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ТИАИСВ хабар беришларича, “Uzbekistan Agrotech Expo-2016” ва “Uzbekistan Agromash Expo-2016” махсус кўргазмалари экспозицияси “Ўзэкспомарказ” кўргазма мажмуасидада жойлашади.
Кўргазмалар ишида замонавий технология ва ускуналарнинг етакчи халқаро ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилари, шунингдек республика минтақаларининг ижтимоий-иқтисодий дастурларига киритилган фермер хўжалиги, агрофирмалар, тадбиркорлар иштирок этишади.
Кўргазмадаги иштироки доирасида аграр саноати учун технология ва ускуналарни олиб киришни амалга оширувчи компаниялар кўргазма савдосида тузилган шартномаларни бажаришда қатор имтиёзлардан фойдаланишади.
Жумладан, мини-технологиялар ва компакт ускуналар намуналарини расмийлаштириш солиқ тўловларисиз амалга оширилади.
Қайд этиш зарурки, “Uzbekistan Agromash Expo-2016” кўргазмасида тузилган шартномалар асосида Ўзбекистоннинг хўжалик субъектларига қишлоқ хўжалик техникаси, машиналар ва ускуналарни тендер савдоларсиз қўлга киритишга рухсат берилган.