Тошкентда “Биргаликда чаламиз” лойиҳаси иштирокчилари концерт беради

Дата: 21:02, 27-10-2015.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – 12-14 ноябрда Тошкентда Playing Together мусиқа лойиҳаси иштирокчилари чиқишлари ва маҳорат дарслари бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасидан маълум қилишларича, бу Тошкентдан бошланиб, Марказий Осиё пойтахтларида давом этувчи мусиқий лойиҳанинг иккинчи қисмидир.

Playing Together лойиҳаси АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича бюроси кўмагида амалга оширилмоқда. Мусиқачилар 2015 йил 15 июл 5 августда Бишкекда бўлиб ўтган Марказий Осиё замонавий мусиқа академиясида ўрганган ишларини намойиш этадилар.

Уч ҳафтада ёш мусиқачилар маҳорат дарслари, маъруза ва корцертлар сериясида қатнашдилар. Академия иштирокчилари билан ишлаш учун Друба Гош (Ҳиндистон), Нурланбек Нишанов (Қирғизистон), Кенни Савельсон (АҚШ), Артем Ким, Алибек Кабдурахманов ва Жахонгир Шукуров (Ўзбекистон) каби педагоглар таклиф этилди.

Лойиҳа Марказий Осиёда янги мусиқа ривожи ва касб алоқалари мустаҳкамланишига қаратилган. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонлик ёш мусиқачилар гастроллар, интерактив семинар ва тренингларда қатнашиб, концертлар берадилар.

12-14 ноябр орасидаги турнеда пойтахтдаги “Ильхом” театри (Тошкент, Ўзбекистон), 16-17 ноябрда Курмангази номли (Алмати) Қозоқ миллий консерваториясида и 19 ноябрда Сатторов номидаги Тожик миллий консерваториясида (Душанбе) концерт ва маҳорат дарслари ўтказалади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: