Тошкентда биринчи Глобал тадбиркорлик ҳафталиги бошланди
Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – 13 ноябр куни Ўзбекистонда биринчи марта ўтказилаётган Глобал тадбиркорлик ҳафталиги бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
19-ноябрга қадар давом этадиган ҳафталик Самарқанд ва Фарғонани ҳам қамраб олади.
Бу Ўзбекистон ишбилармон доиралари учун мисли кўрилмаган воқеа бўлиб, унга Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Исроил ва бошқа мамлакатлардан 50 дан ортиқ хорижий иш бошқарувчилар, инвесторлар ва тадбиркорлар ташриф буюришган.
Тадбирда 5 минг атрофида киши қатнашиши кутилмоқда. Шу жуладан, унда ёш тадбиркорлар, муваффақиятли тадбиркорлар, иқтисодчилар, маҳаллий компаниялар раҳбарлари қатнашади.
Ҳафталикнинг асосий ташкилотчилари – Ёшлар иттифоқи, Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси ва Савдо-саноат палатасидир.
Ташкилотчилар томонидан белгиланган мақсадлар орасида: барча манфаатдор тарафлар ва бизнес экотизими иштирокчиларини бирлаштириш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, бизнесни ривожлантириш учун энг яхши халқаро амалиёт ва воситалари тақдим этиш кабилар бор.
Ҳафталик давомида Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамизки, Глобал тадбиркорлик ҳафталиги дунёнинг 160 дан ортиқ мамлакатларида ўтказилади.