Тошкентда биринчи ўзбек мюзиклининг премьераси бўлиб ўтади

Дата: 15:14, 26-08-2014.

Тошкент. 26 август. ЎзТАГ – Янги театр мавсумида Давлат мусиқали комедия театри томошабинларга биринчи ўзбек мюзиклини намойиш қилади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“4 сентябр куни театр саҳнасида композитор Анвар Эргашев томонидан Сулаймон Юдаковнинг “Майсаранинг ишлари” биринчи миллий комик операси мотивлари асосида яратилган “Майсара” мюзиклининг премьераси бўлиб ўтади. Постановка асосида ётган пьеса муаллифи тошкентлик ёзувчи Ариадна Васильевадир. Спектакл театрнинг бош режиссери Сергей Каприелов томонидан саҳналаштирилмоқда. Томошабинларни шарқона мотивлар, оригинал севги эврилишлари, қўшиқ ва ғазаллар, рангбаранг костюм ва ажойиб декорациялар кутмоқда”, - деб таъкидлашди мамлакат Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: