Тошкентда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти юбилейи муносабати билан эко-парк очилади
Тошкент. 15 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) юбилейи муносабати билан эко-парк очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
БМТ Ахборот марказидан маълум қилишларича, парк Алишер Навоий номидаги Миллий боғнинг олис бурчакларидан бирида очилади.
Эко-парк қурилиши келаётган шанба, 2015 йил 17 октябрда бошланади. Ушбу акцияда БМТ Ўзбекистондаги агентликларининг 200 ошиқ ходимлари қатнашадилар.
БМТ юбилейи доирасида қатор тадбирлар ўтказилади. Улардан биринчиси эко-парк асоси бўладиган дарахтлар ўтқазиш бўлади.