Тошкентда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг ваколатхонаси очилди

Дата: 21:50, 06-06-2014.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – Тошкентда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ваколатхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ваколатхона Ўзбекистон ҳукумати ва ФАО ўртасидаги келишув доирасида очилди. Ваколатхонанинг асосий вазифаларига аҳоли озиқланиши сифати ва турмуш даражасини, қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалик соҳасида таълим ва бошқарувни яхшилашда кўмак бериш, табиат ресурсларини сақлаш ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришидаги илғор усулларни ўзлаштиришда ёрдамлашиш кабилар ҳисобланади”, - деб қайд этишди БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: