Тошкентда БМТ Ўзбекистонда ги 2020 йилгача бўлган умумий дастури тақдим этилди

Дата: 13:30, 17-09-2015.

Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – Куни-кеча Тошкентда Тошкентда БМТнинг Ўзбекистон Республикасига тараққиёт мақсадида кўмаклашиш бўйича 2016-2020 йилларга мўлжалланган янги умумий дастурининг (ЮНДАФ) тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

БМТ ваколатхонасидан маълум қилишларича, ЮНДАФ 2015 йилнинг 9 июнида имзоланган бўлиб, Ўзбекистон билан БМТ ҳамкорлигининг янги босқичидир.

БМТ маълумотларига кўра, янги дастур ҳукуматнинг “иқтисодиёти барқарор ривожланаётган очиқ демократик ҳуқуқий давлат қуриш мақсадида мамлакатни кучли ижтимоий сиёсат асосида ривожлантириш” бўйича қабул қилган концепциясига таянади.

ЮНДАФ БМТ ваколатхонаси ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан белгиланган қатор асосий йўналишлар бўйича амалга оширилади. Хусусан, у иш билан бандлик ва ижтимоий ҳимояга эътибор қаратилган кенг қамровли иқтисодий ривожланиш, инсон салоҳиятини тўлиқ ишга солиш учун соғлиқни сақлаш ва таълим сифатини ошириш, барқарор ривожланишни таъминлаш учун атроф муҳитни муҳофаза қилиш, давлат хизматлари ва ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун самарали бошқарув кабиларни ўз ичига олган.

ЮНДАФ асосий йўналиш ва мавзулари Ўзбекистоннинг давлат дастурлари ва стратегияларида акс этган ривожланиш устуворликлари билан ҳамоҳанглиги таъкидланмоқда. Шунингдек, ижтимоий таъсирчан гуруҳлар ва ҳар қандай номутаносибликларни бартараф қилишга алоҳида эҳтибор берилади.

Эслатиб ўтамизки, БМТ Ўзбекитонда 1993 йилдан бери ҳукуматга БМТнинг тараққиёт мақсадларида кўмаклашиш бўйича умумий дастурини (ЮНДАФ) амалга оширишга ёрдам бериш учун фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирда мамлакатда ушбу халқаро ташкилотнинг 12 агентлиги фаолият юритмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: