Тошкентда бокс бўйича илк маротаба APB турнири жанглари бўлиб ўтади

Дата: 18:02, 26-05-2015.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – 30 майда пойтахтдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуида бокс бўйича 60 кггача вазн тоифасида APB (AIBA Pro Boxing) турнири биринчи доираси жанглари бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МОҚ маълумотларига кўра, жангларни ўтказиш ҳуқуқи AIBA билан шартнома асосида Ўзбекистон Бокс федерациясига тақдим этилган. Турнир доирасида 4 жанг бўлиб ўтади. Улардан иккитасида Рио-де-Жанейро-2016 Олимпиада ўйинларига йўлланма ўйналади, қолган 2 жанг рейтинг ўринлари учун ўтказилади.

Олимпиада йўлланмалари учун рейтингда 1-4-ўринларда бўлган боксчилар рингга тушадилар. Улар орасида ўзбекистонлик Хуршид Тожибоев ва россиялик Дмитрий Полянскийлар ҳам бўлиб, ушбу спортчилар ирланд Дэвид Жойс ва бразилиялик Робсон Консейсаога қарши майдонга чиқадилар.

5-8 ўринларда бўлган боксчилар ҳам рейтинг жанглари ўтказадилар. Улар орасида Чарли Суарез (Филиппин) бўлиб, у Редоун Кайя билан (Швеции) билан рингга тушади. Ўз навбатида, Артур Бриль (Германия) Доменик Валентино (Италия) билан беллашади.

Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA – Amateur International Boxing Association) 1920 йилда ташкил топган бўлиб, миллий бокс федерациялари ассоциациясидир.

AIBA Pro Boxing турнири Рио-де-Жанейро Олимпиадасига танловнинг биринчи босқичидир. AIBA томонидан махсус танлаб олинган 8 боксчилар фақат иккитаси лицензия олади. Улар 6 ва 8 раунддан жанг қиладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: