Тошкентда бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади
Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – Тошкентда бокс бўйича 2017 йилги Осиё чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси баёнотига асосланган ҳолда.
“Турнирни 30 апрелдан 7 май орасида ўтказиш режалаштирилган. Бу ерда асосий совринлардан ташқари, 25 августдан 4 сентябрга қадар Гамбург шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига 60 та лицензия ҳам ўйналади. 10 та вазн тоифасининг ҳар бирида 6 нафардан энг яхши боксчилар жаҳон биринчилигида қатнашиш имкониятига эга бўладилар”, - деб таъкидлашди Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамизки, олдин Тошкент 2015 йилги ешлар ўртасида Осиё чемпионати, шунингдек, AIBA Pro Boxing сериясидаги жангларига мезбонлик қилган эди.
Бокс бўйича Ўзбекистон термаси Бразилиядаги Олимпиадада кубаликларни ортда қолдириб, энг яхши терма жамоа деб тан олинган, Ҳасанбой Дўсматов эса 2016 йил якунлари бўйича йилнинг энг яхши боксчиси бўлган эди.