Тошкентда Боку камер оркестри концерт беради

Дата: 16:53, 12-05-2015.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – Чоршанба, 13 майда Ўзбекистон Давлат консерваториясида Baku Chamber Orchestra ёшлар камер оркестрининг концерти бўлиб ўтади, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Таниқли озарбайжон оркестрининг Ўзбекистондаги илк концерти Озарбайжон халқ артисти, профессор Фарҳод Бадалбейли раҳбарлигида бўлиб ўтади. Тадбир Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Гейдар Алиев номидаги Озарбайжон маданий маркази томонидан ташкил этилмоқда. Кириш таклифномалар бўйича. Уларни марказдан олиш мумкин”, - деб таъкидлашди Г.Алиев номидаги Озарбайжон маданий марказида.

Озарбайжон ОАВ маълумотларига кўра, Baku Chamber Orchestra 2011 йилда Узейр Гажибейли номидаги Баку мусиқа академияси талабалари томонидан ташкил этилган. Оркестр барокко, классика ва модерн йўналишларида мусиқа ижро қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: