Тошкентда болалар байрами шарафига болалар эртаги кўрсатилади

Дата: 15:28, 01-06-2018.

Тошкент. 1 июн. ЎзТАГ – 2 июнда Ўзбекистон Ёшлар ижодиёти уйида “Оз Мамлакатидан келган Ғаройиб Сеҳргар” эртаги асосида театр томошаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Лаймен Фрэнк Баум ва Либби Гамильтонлар асари мотивлари бўйича саҳналаштирилган эртак қатор ташкилотчилар ташаббуси билан қўйилмоқда. Улар орасида “Bonum Factum” галереяси, Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонасининг Швейцария Ҳамкорлик бўйича бюроси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи кабилар бор.

Болаларни ҳимоя қилиш халқаро кунига бағишланган лойиҳа ҳайрия томошаси бўлиб, Хлебушкина номидаги “22-Mehribonlik” уйи болаларининг ишларини намойиш этади.

Эртак спектаклни барча томоша қилиши мумкин.

Сурат манбаи: http://nebdt.ru/spektakli/oz/

Янгилик билан ўртоқлашиш: