Тошкентда “Болалар - болаларга” ҳайрия концерти бўлиб ўтди

Дата: 16:26, 02-06-2016.

Тошкент. 2 июн. ЎзТАГ – Успенский номидаги Республика махсус мусиқий академик лицейида истеъдодли мусиқачиларнинг “Болалар - болаларга” номли ҳайрия концерти бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Чипталар сотувидан тушган барча маблағлар пойтахтдаги Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтининг болалар бўлими беморлари учун дорилар сотиб олишга йўлланади”, - деб таъкидлашди Маданият ва спорт ишлари вазирлигида.

Тадбирни очар экан академик лицей директори Дилдора Жамалова қатор давлат ва жамоатчилик ташкилотларига ҳам Ўзбекистон, ҳам Россиядаги катта саҳналарда санъатини намойиш этаётган истеъдодли ёшлар иштирокидаги лойиҳаларни қўллаб қувватлаётгани учун миннатдорчилик билдирди.

Концерт дастурида ўсмирлар симли асбоблар оркестри ва ёш фортепиано усталари ижросида мумтоз мусиқалар янгради.

“Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Виктор Шулика лицей тарбияланувчиларига табрик сўзида уларга ижодий ютуқлар тилади.

У ёш мусиқачиларга Россия Халқ артисти Юрий Башмет шафелигида ўтказилаётган МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари Олтинчи мусиқий болалар академиясида қатнашиш учун диплом ва ваколатхона номидан совғалар топширди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: