Тошкентда “Болалар - болаларга” лойиҳаси доирасида концерт бўлиб ўтади
Тошкент. 1 июн. ЎзТАГ – 1 июнда Тошкентда таниқли “Болалар - болаларга” ҳайрия лойиҳаси доирасида концерт бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тадбир анъанавий равишда Успенский номли Республика ихтисослашган мусиқа академик лицейининг (РИМАЛ) Катта залида бўлиб ўтади.
Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган концертда “Мерос” ансамбли мусиқачилари, РИМАЛ духовой оркестри, РИМАЛ скрипкачи ва доирачилар ансамбли, овозли чолғу асбоблари ансамбли, “MyStyle” гуруҳининг чиқишлари намойиш қилинади.
Шунингдек, тадбирда республика ва халқаро конкурслар лауреатлари Севара Мирсидикова, Мадлен Мўминова, Алина Давлятова ва Бехруз Атхамжонов, Ирода Пайғомова ва Николь Абдуллаева, Луиса Ли, Бехруз Алимжонов ва Асрор Султоновлар ҳам иштирок этадилар.
Эслатиб ўтамизки, ҳайрия тадбири доирасидаги илк концерт 2005 йилда бўлиб ўтган эди. Ўшанба саҳнага РИМАЛ Ўсмирлар симфоник оркестри чиққан эди.
2012 йил сентябрдан бошлаб концертлар ҳар ойда ўтказила бошланди. Ҳар бир дастур ўзига хос бўлиб, классик мусиқа, жаз, камер ва симфоник мусиқаларни ўз ичига олган.
Чипталар сотувидан тушган барча маблағлар Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтида даволанаётган болаларга қимматбаҳо тиббиёт воситалари сотиб олиш учун сарфланади. Ўтган вақт давомида 25 млн сўмдан ортиқ маблағ ҳисобига 80 зиёд ампулалар сотиб олинди. Шунингдек, даволанишга муҳтож бўлган Успенский номли лицейнинг 4 аёл ўқитувчиларига ҳам керакли ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари, Республика онкомарказида даволанаётган 3 ёшли Ясминага ҳам ёрдам берилди.