Тошкентда болалар форуми бўлиб ўтмоқда

Дата: 11:49, 29-05-2014.

Тошкент. 29 май. ЎзТАГ – Тошкентда “Биз турличамиз, лекин биз биргамиз” VII Республика болалар форуми бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Болалар форумида умутаълим мактабларининг 50 зиёд 7-8 синф ўқувчилари, “Меҳрибонлик” уйлари, “SOS-Болалар қишлоғи” уйи тарбияланувчилари, имкониятлари чегараланган болалар, шунингдек, васийлик ва қарамоқда бўлган болалар қатнашмоқда. Форумнинг биринчи кунида ёш иштирокчилар учта марказий мавзуни муҳокама қилдилар. Булар “Биз турличамиз, ва бизнинг кучимиз шунда”, “Миллий ютуқлар: хулоса ва имкониятлар” ва “Руҳ бирлиги ва қадриятлар” каби мавзулардир”, - деб таъкидлашди “Sen Yolg’iz Emassan” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси матбуот хизматида.
Форумнинг иккинчи кунида болалар парламент қуйи палатасига ташриф буюрадилар. Форум иши якунига етгандан кейин болалар якунловчи хужжат – махсус резолюцияни эълон қиладилар, унинг мазмуни эса “Васийлик тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда ҳисобга олинади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: