Тошкентда Болалар модаси фестивали бўлиб ўтади

Дата: 17:10, 23-05-2016.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – 31 май-1 июн кунлари Тошкентда мамлакатда ягона бўлган “Болажонлар-ширинтойлар” Болалар модаси фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

  “Ўтган йиллар давомида фестиваль болалар мода саноати ривожини рағбатлантирувчи ҳамда ёш дизайнерларни кашф қилиш бўйича муҳим ҳодисага айланди. Лойиҳа янги модельерлар номлари очмоқда, кийим яратувчилар ва болалар кийимлари ишлаб чиқарувчилари орасидаги алоқаларнинг кенгайишига кўмаклашмоқда”, - деб таъкидлашди лойиҳа ташкилотчилари.

“Болажонлар-ширинтойлар” уч босқичда ўтказиладиган дизайнерлар конкурси. Унда Тошкент, Қорақалпоғистон, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Қўқондан дизайнерлар қатнашдилар. 2015 йил сентябрда ўтган илк босқичда модел ва материаллар эскизлари танланиб, уда 100дан ортиқ ўзбек дизайнерлари ўз ишларини намойиш қилдилар.

Иккинчи босқичда иштирокчилар биттадан модель яратдилар. У буюм конструкцияси, қоматга ўтириши ва тайёрлаш технологияси жиҳатдан баҳоланди. Учинчи босқичда ягона услубда тайёрланган кийимлар моделлари танлаб олинди. Финалга 52 дизайнернинг 38 коллекцияси ўтказилди.

Дизайнерлар коллекцияси оммага 2,5 ёшдан 13 ёшгача бўлган 180дан ортиқ ёш модделлар томонидан намойиш этилади. Якуний томошада болалар кийим-кечаклари эстрада юлдузлари иштирокида тақдим қилинади. Фестиваль сўнгида ғолиблар диплом ва қимматли совғалар билан тақдимланади. Тадбирда модель сифатида қатнашган болалар ҳам смовғалар оладилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: