Тошкентда болалар товарлари кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 17:22, 01-06-2015.

Тошкент. 1 июн. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 11-13 июн кунлари Тошкентда “KinderExpo Uzbekistan –2015” халқаро ихтисослашган болалар товарлари кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Унда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилардан ташқари Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Италия, Корея Республикаси, Россия, АҚШ, Франция ва Японияга мансуб бўлган 40 ошиқ компаниялар болаларга мўлжалланган маҳсулотларини намойиш қиладилар. Кўргазма “Ўйинчоқлар ва ўйинлар”, “Гигиена воситалари ва болалар косметикаси”, “Болалар учун дори воситалари, гомеопатик ва витамин-минерал қўшимчалар”, “Болалар емак ва ичимликлари”, “Болалар учун кийим, пойабзал ва аксессуарлар” каби бўлимлардан иборат. Тадбир пойтахтдаги “Наврўз” саройида ўтказилади” – деб хабар беришди кўргазма ташкилотчиси бўлган EXPO POSITION компанияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: