Тошкентда болалар учун немис кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 20:06, 07-05-2014.

Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – 12 майдан 30 майга қадар Тошкентда Гёте институт томонидан ташкил этилган “Эртаклар дунёси” кўргазмаси ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Эртаклар дунёси” кўчма интерфаол кўргазмасиЎзбекистоннинг уч шаҳри - Урганч, Самарқанд ва Тошкентда бўлиб ўтади. Экспозиция 8-15 ёшли болаларга мўлжалланган. Кўргазманинг очилиш маросимида Германиялик эртакчи Йорн-Уве Вульф қатнашади ва болаларга ўзбек ва немис эртакларини кельт арфаси садолари остида айтиб беради”, - деб таъкидлашди Тошкентдаги Гёте институтида.
“Эртаклар дунёси” кўчма интерфаол кўргазмаси яратилиши билан кўплаб мукофотларга сазовор бўлди. Улар орасида BoB-Award, iF communication, Galaxy Honors ва бошқа нуфузли мукофотлар бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: