Тошкентда босқинчилик жинояти очилди
Тошкент. 23 сентябр. ЎзТАГ – Тошкентда босқинчилик жинояти очилди, деб хабар қилади Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.
“Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИБга 22 ёшли аёл киши мурожаат қилиб, тунги соат 03:00ларда Марказ 5-даҳасида уч нафар номаълум шахс уни куч ишлатиш билан қўрқитиб, босқинчилик йўли билан 60 минг сўм пулини очиқдан-очиқ тортиб олиб, воқеа жойидан яширинишганини маълум қилди”, - дейилади муассаса хабарида.
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу босқинчилик жиноятини 22-23 ёшли 3 нафар маҳаллий аҳолига мансуб шахслар содир этганлиги тўлиқ фош этилди ва улар қўлга олиндилар.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.