Тошкентда бош текстиль кўргазмаси ва мода фестивали бўлиб ўтади
Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – 27-30 майда 12-халқаро “Текстиль саноати – TextileExpo Uzbekistan 2015” кўргазмаси бўлиб ўтади. Унинг доирасида “Мода ва Дизайн – 2015” халқаро фестивали ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ташкилотчи ITE Uzbekistan компанияси раҳбари Нигора Хасанованинг сўзларига кўра, кўргазма илк маротаба алоҳида тадбир сифатида МДҲдаги энг йирик CAITME текстиль ускуналари кўргазмасидан ажратилган ҳолда ўтказилмоқда.
Жорий йилда “TextileExpo Uzbekistan” тадбирида Беларусия, Ҳиндистон, Индонезия, Хитой, Латвия, Литва, Польша, Туркия, Ўзбекистон, Япониядан 70 зиёд компаниялар қатнашиши кутилмоқда. Айни пайтда экспозициянинг 40% ўзбек компаниялари, қолган 60% хориж ширкатлари эгалайдилар.
Бундан ташқари, 27-28 май кунлари текстиль кўргазмаси доирасида илк маротаба “Мода ва Дизайн – 2015” Fashion-фестивали ташкил этилади. Унда Франция, Италия, Германия, Япония, Корея, Туркия ва Сингапурдан дизайнер ваэкспертлар иштирок этадилар.