Тошкентда бош туристик ярмарка ва конференция бўлиб ўтмоқда

Дата: 16:42, 06-10-2015.

Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – Куни-кеча Тошкентда Тошкент Халқаро туристик ярмаркаси (ТХТЯ-2015) ва унинг доирасида ташкил этилган халқаро конференция ишининг биринчи куни бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Туризм соҳасидаги тадбирлар ЮНВТО (Бутунжаҳон туристик ташкилоти) ижрочи директори Золтан Шомоги ва “Ўзбектуризм” миллий компанияси раҳбари Фарруҳ Ризаевлар томонидан очилди.

З.Шомоги Ўзбекистон “Буюк Ипак йўли” халқаро туристик брендининг асосий бўғинларидан бирилигини таъкидлаб ўтди.

Конференция фахрий меҳмонлари орасида Россия Федерацияси Федерал туристик агентлиги бошлиғи Сергей Корнеев, Бутунжаҳон соқлиқни-сақлаш ташкилоти ваколатхонаси раҳбари Асмус Хаммерих, GIZ (Герман халқаро ҳамкорлик агентлиги) ваколатхонаси бошлиғи Торстен Брезина, ЮНЕСКОнинг республикадаги бош вакили Криста Пиккат ва бошқалар бор.

Форумда Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришда маданий меросни асраш, Ўзбекистоннинг Буюк ипак йўлида тутган ўрни, туризмда кадрлар тайёрлаш тизимини замонавийлаштириш, Буюк Ипак йўлида сайёҳликни ривожлантириш бўйича мамлакатда амалга оширилаётган ишлар каби масалалар муҳокама қилинди.

ТХТЯ-2015 тадбири 7 октябргача давом этади. Унда 700 ошиқ компаниялар иштирок этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: