Тошкентда бошланғич қиймати 20 млрд сўмлик мажмуа аукционга қўйилди
Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентда “Muruvvat-teks” текстиль корхонасининг бошланғич қиймати 20 млрд сўмлик бинолар ва иншоотлар мажмуаси аукцион савдоларида сотилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Савдо ташкилотчиси бўлган “Realtor-consulting group” компанияси маълумотларига кўра, текстиль мажмуасиинг умумий майдони 10,8 минг кв. метр бўлиб, бундан 7 минг кв. метрида қурилиш иншоотлари жойлашган.
Салоҳиятли инвестор объектда истиқболли ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мажбуриятини бўйнига олиши керак.
Савдоларда иштирок этиш учун харидор корхона бошланғич қийматининг камида 5% миқдорида гаров пули киритиши керак.
$1 = 2401,09 сўм