Тошкентда бошловчи мода дизайнерларининг йирик намойиши бўлиб ўтди

Дата: 16:24, 25-11-2016.

Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – “Камолот” Ёшлар ижодиёти саройида бошловчи мода дизайнерлари ишларининг йирик намойиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу тадбир бошловчи мода дизайнерлари учун ўзлари ҳақида маълум қилишлари учун ноёб имкониятдир. Унда қатнашиш учун ОТМ талабалари, коллеж ўқувчилари, ёш дизайнерларлар 200 ортиқ аризалар келиб тушди. Натижада 76 ёш дизайнерлар томонидан ишланган 44 ёрқин коллекциялар подиумда намойиш қилинди”, - деб таъкидлашди лойиҳа ташкилотчилари.

Кўпчилик дизайнерлар учун бу улар ижодларидаги илк намойиш бўлди. Томошабинлар нафақат анъанавий миллий услубдаги, балки ўзига хос, янгича дизайнерлик ечимларига ҳам гувоҳ бўлдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: