Тошкентда боулинг бўйича биринчи халқаро мусобақа ниҳоясига етди
Тошкент. 30 апрель. ЎзТАГ – Тошкентда ўнкегелли спорт боулинги бўйича илк халқаро мусобақа - “Qаratash Open” тернири ниҳоясига етди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Турнирда ўзбекистонлик спортчилардан ташқари Қозоғистоннинг икки шаҳри – Алмати ва Чимкент вакиллари ҳам қатнашди. Аммо ғолиблик шоҳсупасига ўзбекистонликлар кўтарилишди. Олтин медални Асқар Эгамбердиев олган бўлса, бронзани Бахтиер Далабаев қўлга киритди. Тўртинчи ўринда Алматилик спортчи Геннадий Вологин чиқди”, деб таъкидлашди Ўзбекистон Кегель спорти Федерациясида.
Жами, турнирда 41 спортчи қатнашди. Улар орасида таниқли “юлдузлар” Елена Гришиненко ва Геннадий Вологинлар бўлиб, ушбу боулингчилар Қозоғистоннинг беш марта ва икки марта чемпионлари ҳисобланишади.