Тошкентда боулинг бўйича халқаро турнир ўтказилади

Дата: 12:15, 17-03-2015.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 14-19 апрел кунлари Ўзбекистон пойтахтида боулинг бўйича “Tashkent Open-2015” халқаро турнири ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳозирга қадар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусия, Украина, Озарбайжон ва албатта Ўзбекистонлик профессионал ўйинчилар ушбу турнирда қатнашиш истагини билдирдилар. Ҳорижий мамалкатлардан 70 атрофида боулерлар келиши кутилмоқда. Улар орасида Жаҳон кубоги ва бошқа нуфузли мусобақалар совриндорлари, шунингдек, мамлакатимиздан 40 етакчи боулинг спорти усталари бор”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Кегел спорти федерацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: