Тошкентда боулинг бўйича Ўзбекистон XIV Кубоги бошланди

Дата: 14:10, 16-06-2016.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – 16-18 июнда Тошкентда ўнкегелли боулинг бўйича Ўзбекистон XIV Кубоги бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу уч кунлик мусобақалар жорий йилдаги энг нуфузли мусобақалар бўлиб, 2015-2016 йилги мавсумни якунлайди. Эркаклар ва аёллар йўналишларидаги ғолиблар Ўзбекистон шарафини 52- Жаҳон Кубоги – Qubica AMFда ҳимоя қилиш имконига эга бўладилар. Турнир Шанхайда (Хитой) 14-23 октябрда бўлиб ўтади. Мусобақаларда 30 боулерлар иштирок этадилар”, - деб таъкидлашди Кегель спорти федерациясида.

Мукофотга даъвогарлар орасида пойтахтнинг янги чемпиони Фазлиддин Миржалилов ҳамда шаҳар рейтингида иккинчи бўлган амалдаги Жаҳон Кубоги ғолиби Мирвоҳид Соатовлар бор.

Юқорида келтирилган талантли боулингчилардан ташқари турнир етакчилари орасида Тошкент чемпионатининг бронза медали совриндори Равшан Абдусамадов, ушбу мукофотнинг икки карра эгаси (2011, 2013) Бекзод Тўхтаниёзов, шунингдек, Ўзбекистон Кубокларини олиш бўйича барча ўзбек ўйинчилари орасида рекордчи (2010, 2012, 2014) Бахтиёр Далабоевлар бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: