Тошкентда Brasil ресторани бузилиб, ўрнида Педуниверситет учун павильонлар қурилади

Дата: 16:30, 06-04-2016.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ – Тошкентдаги Бобур паркида жойлашган Brasil ресторани бузилиб, унинг ўрнида Педагогика университети учун ўқув павильонлари қурилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кеча, 4 апрель куни кечки пайт соат учда келиб бизга нарсаларингизни йиғиштиринг, шаҳар режасига биноан бу бино бузилади, деб маълум қилишди”, - деб ёзади ресторан маъмурияти Фейсбукдаги саҳифасида.

“Бу сўзлар бизнинг қалбимизни  вайрон қилди”, - дейилади хабарда.

“Лекин ҳар бир ёмоннинг яхшиси бор, деганларидек, биз ўзимизга тез орада кўчиш мумкин бўлган бир неча бошқа жой мўлжаллаб қўйдик. Қақнус каби қайта тириламиз”, -  деб хулоса қилади Brasil ресторани маъмурияти.

Эслатиб ўтамизки, Brasil ресторани 2013 йилда Педагогика институти тўғрисидаги Бобур паркида очилган эди. Бу ер Тошкентдаги хўрандалар овқат учун эмас, балки кириш учун ҳақ тўлайдилган биринчи ресторан бўлган эди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: