Тошкентда Бутунжаҳон сув кунига бағишлаб тадбирлар ҳафталиги ўтказилади

Дата: 15:54, 16-03-2017.

Тошкент. 16 март. ЎзТАГ – Тошкентда ҳар йили 22 мартда нишонланадиган Бутунжаҳон сув кунига бағишлаб тадбирлар ҳафталиги ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Бу ҳақида 15 март куни БМТТД матбуот хизмати хабар қилди.

Хусусан, 16 мартда ТИМИ қошидаги лицей ўқувчиларининг сув хўжалиги мутахассислари билан учрашуви бўлиб ўтади. Учрашув сувнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти ва умуман мамлакат ривожидаги аҳамиятига бағишланади.

17 мартда ТИМИ ва Миллий университет таталабаларининг сув хўжалиги масалалари бўйича баҳслари ўтказилади. Ғолиблар 22 мартдаги тантанали тадбирда мукофотланади. 

Ушбу якуний тадбир Бутунжаҳон сув кунининг муҳимлигини яна бир бор таъкидлайди. Сув хўжалиги соҳасидаги экспертлар, қишлов ва сув хўжалиги вазирлиги вакиллари, Олий Мажлис депутатлари, Герман халқаро ҳамкорлик агентлиги мутахассислари ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари (GIZ), IWMI, SDC, KOICA, JICA ва бошқалар) таклиф этилади.

Эслатиб ўтамизки, Бутунжаҳон сув куни бутун дунёда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш муаммосини ечиш ва аҳолини сув ресурсларини сақлаб қолиш масаласидаги билимларини ошириш мақсадларида нишонланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: